Бугун
45
Ўзбек

«Ман Сити» «Брюгге» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
22 октябр, 05:45
Николо Тресолди АПЛнинг бир нечта клуби, жумладан, «Челси» ва «Нюкасл» эътиборини тортган.
«Ман Сити» «Брюгге» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

Белгиянинг «Брюгге» клуби ҳужумчиси Николо Тресолди Англия Премер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, «Манчестер Сити», «Челси», «Нюкасл», «Лидс» ва «Эвертон» немис футболчисининг ўйинларини кузатиб бормоқда.

Қайд этилишича, клублар Тресолдининг ушбу мавсумдаги ўйинларидан мамнун. Унинг самарали ҳаракатлари АПЛ вакилларининг қизиқишини кучайтирган.

Маълумот учун, Тресолдининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Брюгге» билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи Белгия чемпионатининг ушбу мавсумида саккизта баҳсда майдонга тушиб, тўртта гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Club Brugge Club Brugge
Бугунги янгиликлар