Бугун
38
Ўзбек

Ямал ушбу мавсумда 10 та гол ва 10 та ассист қайд этган илк футболчи бўлди

Футбол
21 октябр, 01:00
«Барса» ҳужумчиси Европанинг кучли бешлик чемпионатлари вакиллари орасида ушбу натижага биринчи бўлиб эришди.
Ямал ушбу мавсумда 10 та гол ва 10 та ассист қайд этган илк футболчи бўлди
Foto: Getty Images
20.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 5 : 1 AEK Athens AEK Athens

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал ушбу мавсумда барча мусобақаларда 10 та гол уриб, 10 та голли узатмани амалга оширди. Опта статистик портали Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, испаниялик футболчи Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция чемпионатлари вакиллари орасида ҳар икки кўрсаткич бўйича икки хонали натижага эришган илк футболчи бўлди.

Ямал мавсумдаги 10-голини Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ» дарвозасига киритди. Бироқ парижликлар ушбу баҳсда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 19 ёшли ҳужумчи Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида иккита гол уриб, тўртта голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Ямал «ПСЖ»га қарши баҳсда 79-дақиқада гол урди. Бу «Барселона»нинг ўйиндаги иккинчи голи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» навбатдаги ўйинини 25 октябр куни Испания чемпионатининг 10-тури доирасида «Реал»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • AEK Athens AEK Athens
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар