Бугун
38
Ўзбек

Леау жароҳат олди

Футбол
21 октябр, 01:20
Португалиялик вингер «Лилл»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Леау жароҳат олди
Foto: Getty Images
21.10.2026, 12:45 Чемпионлар лигаси Лилл Лилл - : - Галатасарай Галатасарай

«Галатасарой» ва Рафаел Леау учун нохуш хабар. Португалиялик вингер Чемпионлар лигаси доирасида 21 октябр куни «Лилл»га қарши ўтказиладиган баҳсда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда derbyderbyderby.it нашри хабар берди.

Леау Туркия чемпионати доирасида «Генчлербирлиги»га қарши кечган сўнгги баҳсда аддуктор мушагидан жароҳат олган. Ушбу шикастланиш футболчининг янги жамоасидаги мослашув жараёнига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Маълумот учун, Леау ўтган ёзда Туркия чемпионатига кўчиб ўтганди. Унгача у етти йил давомида Италиянинг «Милан» клубида тўп сурган. Португалиялик футболчи сўнгги мавсумлардаги ўйини учун кескин танқидларга учраганидан кейин жамоани тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой» ва «Лилл» ўртасидаги Чемпионлар лигаси баҳси 21 октябр куни «Пер-Моруа» стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лилл Лилл
  • Галатасарай Галатасарай
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар