«ПСЖ» ҳужумчиси Дезире Дуе «Барселона»га қарши Чемпионлар лигаси баҳсидан сўнг Ламин Ямал билан таққосланишига муносабат билдирди. Парижликлар ушбу беллашувда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
«Бу Дезире Дуе ва Ламин Ямал ўртасидаги қарама-қаршилик эмасди. Бу «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги баҳс эди. Мен ҳеч кимнинг эътиборини ўзимга тортиб олдим, деб ўйламайман. Ўз жамоам учун ўз футболимни намойиш этяпман.
Ламин, албатта, ажойиб футболчи. «Барселона»да ҳам кўплаб кучли ўйинчилар бор. Уларга ҳам қойил қолиш керак», — деди Дуе. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
Маълумот учун, Дуе «ПСЖ»нинг «Барселона» устидан қозонган 4:2 ҳисобидаги ғалабасида гол урган футболчилардан бири бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тури доирасида Парижда ўтказилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади