ОКМК клуби Ўзбекистон Кубоги чоракфиналида биринчи лига вакили – «Гулистон» жамоасини қабул қилди.
Ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритди. ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида шундай деди:
- Оғир ўйин бўлишини кутгандим. Бу ҳақида Қаршида «Машъал» билан учрашувдан аввал футболчиларга таъкидлагандим. Шунақа ҳам бўлиб чиқди. «Гулистон» жамоаси ҳам шижоат билан ҳаракат қилди. Шу боис ҳар доим айтаман: менталитетимизни ўзгартиришимиз керак. Футболда ҳамма нарсага эга бўлиш мумкин, агар шижоат бўлмаса жуда ҳам қийин.
Биринчи бўлимдаги йигитларни ўйини учун мухлислардан узр сўрайман. Бу менсимаслик, очиқ-ойдин. Бир томондан тушунишимиз мумкинки, бандаси турнир жадвалига қарайди, қайси лигада ўйнаётганига қараб туриб баҳо беради. Аммо майдонда тирик инсонлар ҳаракат қилади. Шу ҳисобга олинмаганлиги учун шунақа оғир ўйин бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни топиб ҳақли равишда кейинги босқичга чиқдик.
Ечиниш хонасида айтаман, ҳомий топишибди шунақа ўйинларга «Валидол» деган. Бу тарих. Энди 25 октябр куни бўладиган баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак. Йигитлар бу ўйиндан тўғри хулоса чиқаришлари лозим. Нимагаки, ўйнайдиган улар. Биз ёмонлик тиламаймиз. Тўғри йўналиш кўрсатамиз. Ким бундан тўғри хулоса чиқарса фаолияти ҳам яхши бўлади, яхши футбол ҳам ўйнайди, завқланиб. Футболни мана шундай шижоат билан ўйнаш керак-да. Биринчи лига жамоаси шундай ҳаракат қилди. Аммо жуда қизиқарли, томошабоп ўйин бўлди. Мухлисларга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Гулистондан ҳам келишди.
- «Гулистон» ёшлардан ташкил топган ва Пролигага чиқса қандай иштирок эта олади? Фикрингиз қандай?
- Ҳозир айтганимдек, менталитетимизни ўзгартириб, шу тарзда ҳаракат қилишса бемалол ўйнай олади. Бемалол бош оғриқ бўла олади. Ҳамма нарсага эга: техника, жисмоний тарафлама, фикрлаш...Футболчига энг кераклиги шижоат бўлиши керак. Бепарво бўлдими, менсимадими, ҳурмат қилмадими, ўйини ҳам чиқмайди, ғалабалар ҳам бўлмайди», - дея Миржалол Қўшоқовичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Миржалол Қосимов: «Биринчи бўлимдаги йигитларни ўйини учун мухлислардан узр сўрайман»
Эксклюзив
20 октябр, 16:44
Қосимов матбуот анжуманида шундай деди:
Фото: ОКМК
20.10.2026
FT
Ўзбекистон Кубоги
OKMK
2
:
0
Gulistan