Бугун
47
Ўзбек

Аббос Эргашев: «Таркибдаги йўқотиш ва жамоага бироз тажриба етишмаслиги бизга панд берди»

Эксклюзив
20 октябр, 17:51
Эргашев ўз фикрларини билдирди.
Аббос Эргашев: «Таркибдаги йўқотиш ва жамоага бироз тажриба етишмаслиги бизга панд берди»
Фото: Гулистон ПФК
20.10.2026 FT Ўзбекистон Кубоги OKMK OKMK 2 : 0 Gulistan Gulistan

Ўзбекистон кубоги чоракфиналидан ўрин олган ОКМК ва «Гулистон» учрашувидан кейин меҳмонлар устози Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.

«Бу ўйинга қадар таркибимизда йўқотишларга дуч келдик. 3-4 нафар асосий таркиб ўйинчимиз жароҳат олганди. Натижада таркибда бошқаларга имконият бердик. Ўйлайманки, улар ОКМК билан баҳсда ўзлари учун катта тажриба олишди. Суперлига жамоаларига қарши баҳслар орқали ўзларига керакли мотивацияни олишади. Лекин шуни айтишим керакки, турнирнинг шу босқичига қадар жамоамиз билан катта иштиёқ ва меҳнат орқали етиб келдик. Суперлиганинг катта тажрибага эга бўлган жамоага қарши ўйнадик. Барибир тажриба «Гулистон»га қарши баҳсда ўз сўзини айтди.

- Биринчи лига жамоаси бўлишига қарамай, «Гулистон» ОКМКга қарши очиқ ва ҳужумкор футболни намойиш этди. Одатда қуйи лига жамоалари кўпроқ ҳимоявий футболни танлашади. Ёки бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олишади. Бугун биз аксини кўрдик. Мураббий сифатида ўйинчиларингизга ҳужумкор ўйинни онгига синдириш учун қандай мотивация бердингиз?

- Ўйлашимча, Суперлига жамоасига қарши баҳсда ўйинчиларнинг ўзларида катта мотивация олганди. Чунки улар мана шундай жамоаларга қарши ўйнаб, ёш ўйинчиларимиз ривожланади, хато ва камчиликларини кўриб олади. Биз ҳам ўйинга йигитларги яхшилаб тайёрладик. Керакли кўрсатмаларни бердик. Биласизми, «Гулистон» бу мавсумда кимга қарши ўйнамасин, фақат ҳужумкор услубда тўп тепади. Бу бизнинг асосий тактик услубимиз ҳисобланади. Юқорида айтганимдек, таркибдаги йўқотишлар ва тажриба етишмаслиги бироз панд берди. Шунга қарамай, йигитлар билан ишлашда давом этамиз. Чунки жамоамизнинг мақсадлари катта. Биз эса босқичга босқич ривожланишда давом этмоқчимиз.

- Жамоамизни эндиликда Пролига йўлланмаси учун ўтиш ўйинлари кутмоқда. Сиз қайси жамоалар сизларга қаршилик қилиши мумкин деб ўйлайсиз?

- Биринчи лиганинг ўз минтақамизда 18 та ўйинда иштирок этдик. Гарчи академия жамоаларига қарши ўйнаган бўлсак-да, ҳеч бир баҳсни осонликча ютмадик. Чунки академия жамоаларида ҳам иқтидорли ва кучли ўйинчилар жамланишган. Ўтиш баҳсларида ҳам қийин баҳслар бўлади. Ҳар бир рақиб етарлича қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу сабаб бирортасини алоҳида кўрсата олмайман.

- Сизнингча, жамоангиз Пролигага қанчалик тайёр?

- Ҳозирда бизда Пролига ва Суперлига йўналишида ишлар кетмоқда. Айтайлик, барча инфратузилмалар яхшиланмоқда. Ҳозирда жамоамиз раҳбариятида Ойбек Шодмонқулович, собиқ футболчи Жаҳонгир Жиямуродов фаолият юритмоқда. Улар жамоани барча томонлама яхшилаш ва лига талабларига тўлақонли жавоб бера оладиган муҳитни яратиш устида ишламоқда. Биласиз, бу нарсалар бир зумда тайёр бўлиб қолмайди. Бунга вақт керак. Хабарингиз бўлса, ҳозирда Гулистон шаҳрида стадионимиз тўлиқ реконструкция қилинмоқда. Тез орада барчаси якунланади. Қолаверса, жамоамиз қошида футбол академиясини ташкил этдик. Лига талабларини бажариш бўйича ишлашда давом этмоқдамиз. Ишонаманки, келгуси йилларда ўша янги стадионимизда ОКМКни ҳам кутиб қоламиз», - деди Эргашев.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
  • Gulistan Gulistan
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар