Live
10
Ўзбек

Хачанов Қозоғистондаги ATP-250 мусобақаси иккинчи даврасига йўл олди

Теннис
20 октябр, 14:24
Дунёнинг 25-ракеткаси япониялик ҳамкасбига имконият қолдирмади.
Хачанов Қозоғистондаги ATP-250 мусобақаси иккинчи даврасига йўл олди
Фото: Gettyimages

Дунёнинг 25-ракеткаси, россиялик теннисчи Карен Хачанов Қозоғистон мезбонлигида ўтаётган ATP-250 туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи даврасига йўлланмани қўлга киритди. Мусобақанинг дастлабки даврасида Карен япониялик Рэи Сакамотони (рейтингда 124-ўрин) 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Хачанов 1 соат 15 дақиқа давом этган беллашув мобайнида 9 та эйс амалга оширди, бирор марта қўш хатога йўл қўймади ва 10 тадан 3 та брейк-пойнтдан унумли фойдаланди. Рэи Сакамото эса 5 та эйс, 3 та қўш хатога йўл қўйди ва бирорта ҳам брейк-пойнтга эга бўлмади.

Мусобақа чоракфинали учун беллашувда Карен Хачанов Зангар Нурланули — Томаш Махач жуфтлиги ғолиби билан рўбарў келади.

Бугунги янгиликлар