Бугун
38
Ўзбек

Энрике: «Барселона» ҳар ўйинда тўрттадан гол уради, бизнинг дарвозамизга эса фақат иккита гол ура олди»

Футбол
20 октябр, 23:15
    18
«ПСЖ» устози «Барса» устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоасининг ҳимоядаги ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.
Энрике: «Барселона» ҳар ўйинда тўрттадан гол уради, бизнинг дарвозамизга эса фақат иккита гол ура олди»
Foto: Getty Images
20.10.2026 FT Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ 4 : 2 Барселона Барселона

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Барселона» устидан 4:2 ҳисобида қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

«Бу ниҳоятда кучли рақибга қарши юқори савиядаги баҳс бўлди. Биз кўрсатган даражада ҳимояланиш жуда қийин, аммо айнан шу жиҳат ғалабанинг калити бўлганига ишонаман. Ҳимояда яхши ўйнадик.

Биз ушбу мавсумда ҳали мағлуб бўлмаган жамоани енгдик. Улар ҳар бир баҳсда ўртача тўрттадан гол ураётган эди, бизнинг дарвозамизга эса фақат иккита гол ура олишди.

Лукас Эрнандесга келсак, у тажрибали, мақсадлари катта ва доимо ишлашга тайёр футболчи. Баҳсдан олдин ҳам ўз вазифасини яхши уддалашини билардик. У агрессив ҳаракат қилади ва кераксиз қўполликларга йўл қўймайди. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига қарши ажойиб ўйин намойиш этди», — деди Энрике Cаnal+ телеканалига берган интервюсида.

Маълумот учун, «ПСЖ» ушбу ғалаба орқали «Барселона»нинг 2026/2027 йилги мавсумдаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.

Эслатиб ўтамиз, Париж клуби «Барселона»ни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

18 изоҳ +5 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар