«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал Чемпионлар лигасида «Реал» форварди Килиан Мбаппенинг натижасини такрорлади. Eurofoot нашрининг Х ижтимоий тармоғидаги маълумотига кўра, испаниялик футболчи 19 ёшида турнирда 13 та гол урган. Бу ёш футболчилар орасидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб, Ямал ушбу натижада Мбаппе билан тенглашди.
Ямал рекорд натижага Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ» дарвозасига гол уриш орқали эришди. Каталонияликлар Парижда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. 19 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда турнирда иккита гол ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилган.
Маълумот учун, Ямал «ПСЖ»га қарши баҳсда 79-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинини 3 ноябр куни ўз майдонида «Астон Вилла»га қарши ўтказади.