Бугун
38
Ўзбек

Флик: «Реал» билан баҳс таркиб борасидаги қарорларимизга таъсир қилди»

Футбол
20 октябр, 22:30
    56
«Барселона» устози «ПСЖ»га қарши мағлубиятдан кейин жамоанинг жисмоний ҳолати ва таркиб танлови ҳақида гапирди.
Флик: «Реал» билан баҳс таркиб борасидаги қарорларимизга таъсир қилди»
Foto: Getty Images
20.10.2026 FT Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ 4 : 2 Барселона Барселона

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ»га қарши кечган ва 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган баҳсдан сўнг фикр билдирди.

«Эл Класико» таркиб борасида қабул қилинган қарорларимизга таъсир қилди. Агар якшанба куни рақибимиз «Реал» бўлмаганида, Родриго асосий таркибда майдонга тушган бўларди. Бу баҳона эмас, аммо жамоада етарлича янгилик бўлмагани сабабли хатоларга йўл қўйганимизни тушунишимиз керак.

Сўнгги ҳафталарда жамоа жуда катта куч сарфлади. Ушбу баҳсга етарлича тайёргарлик кўра олмадик. Вазият идеал эмасди ва тикланишга улгурмадик. Бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилиб, келажакда айрим жиҳатларни яхшилашимиз керак. Бугун эса, шубҳасиз, кўплаб яхши ишларни ҳам амалга оширдик», — дея Фликнинг сўзларини Footmercato нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, «Барселона» «ПСЖ»га қарши баҳсда икки бор ҳисобни тенглаштирганига қарамай, якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги Испания чемпионатининг 10-тур баҳси 25 октябр куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

56 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар