«ПСЖ» Чемпионлар лигаси тарихида «Барселона» дарвозасига тўртта гол уришга тўртинчи бор эришди. Бу кўрсаткич бўйича парижликлар бошқа клублардан устун. Бу ҳақда Chempionat нашри хабар берди.
20 октябр куни турнир умумий босқичининг 3-тури доирасида ўтган баҳсда «ПСЖ» каталонияликларни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
38-дақиқада Дезире Дуе ҳисобни очди. 55-дақиқада Хави Эспарт мувозанатни тиклади, 72-дақиқада Лукас Эрнандес парижликларни яна олдинга олиб чиқди. 79-дақиқада Ламин Ямал ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 81-дақиқада Витиня, 86-дақиқада эса Фабиан Руис мезбонларга ғалаба келтирган голларни урди.
Маълумот учун, «ПСЖ» Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Париж клуби 2024/2025 йилги мавсумда ҳам ушбу турнирда чемпионликни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ўтган мавсумги финалда Лондоннинг «Арсенал» клубини асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганидан сўнг пеналтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этган.