Бугун
38
Ўзбек

«Ҳаммаси жуда аниқ» — Кэррик «МЮ»даги келажаги ҳақида гапирди

Футбол
21 октябр, 00:20
    1
«Қизил иблислар» бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
«Ҳаммаси жуда аниқ» — Кэррик «МЮ»даги келажаги ҳақида гапирди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик клубдаги мавқеи ва эҳтимолий истеъфоси ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди. Мутахассис ўз вазифалари ва жамоадаги масъулиятини яхши англашини таъкидлади.

«Ҳаммаси жуда аниқ. Мен ўз ролимни ҳам, вазифаларимни ҳам биламан. Ишлар қачон яхши кетаётгани ёки ниманидир тузатиш кераклигини менга бошқа биров айтиши шарт эмас. Буни ўзим ҳам тушунаман. Ҳақиқий вазиятни биламан ва бу мени умуман хавотирга солмайди. Бу борада қўшимча айтадиган гапим йўқ.

Ишлар изига тушиши учун ўйинларда ғалаба қозонишимиз кераклигини биламан. Клуб томонидан сўзсиз қўллаб-қувватланаётганимни ҳис қиляпманми? Ҳа, албатта. Бу ердаги барча билан муносабатларим аъло даражада. Ҳеч қандай муаммо ёки эътироз йўқ. Биз ғалаба қозонишимиз керак ва айнан шу мақсад сари интиляпмиз», — дея Кэррикнинг сўзларини келтиради Тhe Sun.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг дастлабки етти туридан сўнг етти очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар