Бугун
38
Ўзбек

Фоден «Ман Сити» тарихида EЧЛда ҳет-трик қайд этган олтинчи футболчи бўлди

Футбол
21 октябр, 00:40
    2
Англиялик яримҳимоячи АEК дарвозасига учта гол уриб, жамоасининг 5:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Фоден «Ман Сити» тарихида EЧЛда ҳет-трик қайд этган олтинчи футболчи бўлди
Foto: Getty Images
20.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 5 : 1 AEK Athens AEK Athens

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден Чемпионлар лигасида жамоа сафида ҳет-трик қайд этган олтинчи футболчига айланди. У мусобақа умумий босқичининг 3-турида АEК дарвозасига учта гол урди.

Англиялик футболчи 34, 65 ва 76-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу баҳсда «Манчестер Сити» 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг қолган голларини Рико Люис ва Райан Шерки киритди.

Маълумот учун, Фодендан аввал «Манчестер Сити» сафида Серхио Агуеро, Алваро Негредо, Габриел Жезус, Раҳим Стерлинг ва Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар лигасида ҳет-трик қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Фоден ушбу мавсумда Чемпионлар лигасининг иккита баҳсида учта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди. «Манчестер Сити» умумий босқичнинг 4-турида 4 ноябр куни «Лейпциг» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • AEK Athens AEK Athens
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар