Live
2
Ўзбек

«Манчестер Сити»дан катта миқдорда очко тортиб олиниши мумкин – Daily Mail

Футбол
19 октябр, 11:45
    23
Жамоадан катта миқдорда очко олиб ташлаш ва йирик жарима қўллаши тахмин қилинмоқда.
«Манчестер Сити»дан катта миқдорда очко тортиб олиниши мумкин – Daily Mail
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» молиявий қоидаларни кўп марта бузгани учун жиддий жазога тортилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Аввалроқ мустақил комиссия клубни айбдор деб топганидан кейин «шаҳарликлар» ушбу қарор устидан апелляция берган.

Нуфузли нашр «Манчестер Сити» атрофидаги вазиятга бағишланган мақола эълон қилди. Унда айтилишича, Англия Премер-лигаси клубга нисбатан жазо чорасини апелляция бўйича якуний қарор чиқарилишидан олдин эълон қилиш ниятида. Чунки апелляция натижаси январ ойи охиригача маълум бўлиши даргумон.

Эҳтимол жазо сифатида «Манчестер Сити»дан катта миқдорда очко олиб ташлаш ва йирик жарима қўллаши тахмин қилинмоқда.

Бу эса «шаҳарликлар»нинг камида бир мавсум давомида Англиянинг иккинчи дивизиони — Чемпионшипда иштирок этишига олиб келиши мумкин.

Очколарнинг кўп миқдорда олиб ташланиши жамоанинг Чемпионшипда бир эмас, бир неча мавсум ўтказишига ҳам сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Шу билан бирга, «Манчестер Сити» Англиянинг тўртинчи дивизиони — Лига 2 га туширилмайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

23 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар