«Милан» раҳбарияти яримҳимоячи Адриен Рабио билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер ва журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотига кўра, томонлар 2030 йилгача мўлжалланган янги келишув юзасидан музокара олиб бормоқда. Клуб раҳбарияти Рабиони жамоанинг узоқ муддатли лойиҳасида асосий фигура сифатида кўрмоқда.
Миланликлар франциялик футболчи билан шартномани янгилаш масаласини имкон борича тезроқ ҳал қилишга уринмоқда. Ҳозирги пайтда футболчи маош сифатида уч ярим миллион евро ва қўшимча мукофотлар олмоқда.
Бу мавсумда Рабио барча турнирларда 9 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та ассистни қайд этган.
Адриен бунга қадар «ПСЖ», «Тулуза», «Ювентус», «Марсел» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.