«Манчестер Сити»нинг вингери Антуан Семенё тиззасидан олган жароҳати сабаб тахминан саккиз ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Энцо Мареска маълум қилди.
Ганалик футболчи Англия Премер-лигасида «Ипсвич»га қарши кечган оёғидан зарба олиб, жароҳатланди. Семенё ушбу баҳсда атиги 13 дақиқа ҳаракат қилди.
«Ҳоланд ўйинга тайёр бўлиши мумкин, буни ҳали кўрамиз. Унинг ҳолати борасида айрим шубҳалар бор. Кеча анча яхши кўринди, аҳволи ҳам яхшиланган.
Қолган футболчиларнинг ҳолати деярли яхши. Фақат Антуан тахминан саккиз ҳафтага сафдан чиққан бўлиши мумкин. Дастлаб унинг жароҳати анча жиддий бўлишидан хавотир олгандик. Аммо кечаги тиббий текширув натижаларидан кейин анча хотиржам бўлдик. Чунки жароҳат биз ўйлагандек оғир эмас экан.
Тикланиш жараёни саккиз ҳафтагача давом этиши мумкин. Ҳозир у учун энг муҳими — соғайиб олиш. Тахминан декабр ойида у яна сафимизда бўлади», — дея Маресканинг сўзларини келтиради City Xtra.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади