Якшанбадан душанбага ўтар кечаси бутун футбол олами «Эл Класико» баҳсини кузатади — «Барселона» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилади. Фаолияти давомида ҳар икки жамоа сафида ҳам тўп тепган Луиш Фигу бўлажак беллашув учун ўз тахминини билдирди.
«Прогнозим? 2:2 ҳисобидаги дурангни тахмин қиламан. Рафиня, Ламин Ямал, Жуд Беллингҳэм ва Килиан Мбаппе гол уради.
«Барселона» — ҳужумкор жамоа, улар доимо гол уришади. «Реал» эса, шубҳасиз, қарши ҳужумларда ўз имкониятларини қидиради. Мбаппе — бўш ҳудуд пайдо бўлганда ўзини кўрсата оладиган футболчи. Менимча, унда гол уриш учун имкониятлар бўлади, чунки «Барселона» кўпинча ҳимоя чизиғини юқорида ушлайди», — дея Фигунинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.
«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги ўйин 25 октябр куни бўлиб ўтади.
Фигу «Эл Класико» учун тахминини айтди
Футбол
23 октябр, 00:55
18
Ҳам «Барса», ҳам «Реал»да ўйнаган собиқ футболчи ҳисобни ва кимлар гол уришини тахмин қилди.
Foto: Getty Images
25.10.2026, 16:00
Испания Ла Лигаси
Барселона
-
:
-
Реал Мадрид
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади