Live
2
Ўзбек

Махачевнинг Пратесга қарши жанги сўроқ остида қолди

MMA
23 октябр, 16:36
Ҳозирда Ислом UFC’да кетма-кет 17 та ғалабага эришган.
Махачевнинг Пратесга қарши жанги сўроқ остида қолди
Фото: Getty Images

UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони, россиялик Ислом Махачевнинг бразилиялик Карлос Пратесга қарши жанги UFC 336 турнири доирасида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Бироқ Махачев ушбу турнирда иштирок этишга тайёр бўлмайди. Бу ҳақда AgFight нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, UFC раҳбарияти турнирнинг асосий жанги учун янги вариантларни кўриб чиқмоқда.

Ҳозирда Махачев UFC’да кетма-кет 17 та ғалабага эришган. Унинг профессионал фаолиятида жами 29 та ғалаба ва битта мағлубият бор. Россиялик жангчи сўнгги жангини 16 август куни UFC 330 турнирида ўтказган. Унда ирландиялик Иэн Гэррига қарши беш раунд давомида жанг қилиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган.

Карлос Пратес эса 32 ёшда. Бразилиялик аралаш яккакураш устаси профессионал фаолиятини 2012 йил март ойида бошлаган. Унинг ММАдаги рекорди 24 та ғалаба ва 7 та мағлубиятдан иборат. Ғалабаларининг 22 таси муддатидан олдин якунланган.

Бугунги янгиликлар