Бугун Суперлигада 25-тур учрашувлари давом эттирилди. Бухорода ўтказилган «Бухоро» ва «Сурхон» (0:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.
- Аввало, «Бухоро» жамоасини биринчи ютуғи – уларни мураббийлар штаби, деб ўйлайман. Жуда яхши мутахассис ва бош мураббий жуда яхши шаклланган жамоани яратди. Уларга қарши ўйнаш ҳеч қайси рақибга осон эмас, бу аниқ. Бизга ҳам осон эмасди. Лекин жамоамизга ҳам очколар керак. Шунга ҳаракат қилдик.
Бугунги учрашувда рақибда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бор эди. «Бухоро» 10 киши бўлиб қолгач, ҳимояда янада кучлироқ ва тартибли ўйнади. Уларга қарши ўйнаш янада қийинроқ бўлди. Бу янгилик эмас. Чунки бу мутахассисни жамоаси майдонда яхши ўйнайди. Ўзига яраша яхши таркибга эга. Ҳар бир футболчи ўз ишини билади. Бундай клубларга қарши ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмайди. Яна бир марта бу ўз исботини кўрсатди.
- Бугунги дурангни «Сурхон» жамоаси учун ғалабага тенг деса бўладими?
- Менимча, йўқ. Чунки, агар 11 га 11 бўлганида балки бу гапингизни тасдиқлашим мумкин эди. Шунга қарамасдан футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Йигитлар борини бериб ҳаракат қилишди. Имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Аммо нимадир бизга етишмаяпти. Учта ўйин ва гол урганимиз йўқ. Бунинг устида ҳам ишлашимиз керак. Бизга нимадир халақит беряпти. Буни тасодиф деб ўйлайман. Гол уришга ҳаракат қиламиз ва бунинг устида ишлаймиз.
- «Сурхон»да марказий ҳужумчи йўқми ёки бугунги ўйинда ҳужумчилар голли имкониятларни голга айлантира олишмадими?
- Ҳужумчи бор, бизда. Бугун ёш, истеъдодли футболчи Камрон Юсупов ўйнади. Унга ҳам имконият беришимиз керак, машғулотларда ва ўйинларда қатнашяпти. Асосий таркибда майдонга тушди. Гол уришга интилди ва ҳаракат қилди. Лекин ҳаммаси Худодан. У ўз ҳаракатини қилди ва унга эътирозим йўқ. Ҳар бир футболчи борини беришга ҳаракат қилди. Ҳар бир учрашувда майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Сафарда бўладими, уйдами фарқи йўқ. Буни йигитларга сингдиришга ҳаракат қиляпмиз. Мухлисларимизга стадионга келиб бизни қўллаганлари учун раҳмат», - дея Анвар Ғофуровнинг сўзларини келтирди Tribuna.uz мухбири.
Анвар Ғофуров: «Бухоро»га қарши ўйнаш ҳеч қайси жамоага осон эмас»
Эксклюзив
23 октябр, 13:31
Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.
Фото: Сурхон ПФК
23.10.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Бухоро
0
:
0
Сурхон