Live
9
Ўзбек

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 25 та медалга эга бўлди

Бошқалар
23 октябр, 13:18
    22
Мусобақалар 24 октябрга қадар давом этади.
Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 25 та медалга эга бўлди
Фото: ParalympicUz

Бугун, 23 октябр куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарлари мезбонлигидаги V ёзги Пара Осиё ўйинларининг 5-куни бўлиб ўтди. Кун доирасида Ўзбекистон делегацияси 25 та медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар кун давомида 7 та олтин, 8 та кумуш ва 10 та бронзага эга бўлишди. Натижада Ўзбекистон делегациясининг умумий кўрсаткичи 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза, жами 145 тага етди.

Айни вақтда мусобақада Хитой делегацияси 427 та медал (204 та олтин, 115 та кумуш ва 108 та бронза) билан пешқадамлик қилмоқда. Япония делегацияси 185 та медал (63 та олтин, 60 та кумуш, 62 та бронза) билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон эса кучли учликни якунлаб турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси мусобақада 11 та спорт тури бўйича 149 нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Мусобақалар 24 октябрга қадар давом этади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

22 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар