Муборакнинг «Машъал» клуби келаси йилда Пролигада иштирок этади. Сергей Лушан жамоаси муддатидан олдин Суперлига билан хайрлашди.
«Газчилар» лига доирасида кетма-кет 12 та учрашувда мағлуб бўлиб, антирекорлини янгилашда давом этмоқда. Клуб охирги марта 22 июл куни «Насаф»га (1:1) қарши беллашувда дуранг қайд этган. 17 июлда бу мавсумдаги Суперлигадаги илк ғалабасини «Қўқон-1912» билан баҳсда қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Машъал» Суперлиганинг 25 та туридан cўнг 4 очко билан турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.
Жамоанинг аввалги турлардаги мағлубиятлари:
14-тур. ОКМК – Машъал 2:1
15-тур, Машъал – Cўғдиёна 1:3
16-тур. Хоразм – Машъал 2:0
17-тур. Қизилқум – Машъал 2:0
18-тур, Машъал – Андижон 0:1
19-тур. Машъал – Навбаҳор 0:2
20-тур. Сўғдиёна – Машъал 5:2
21-тур. Локомотив – Машъал 3:0
22-тур. Машъал – Пахтакор 1:2
23-тур. Қўқон-1912 – Машъал 3:0
24-тур. Машъал – ОКМК 0:1
25-тур. Бунёдкор – Машъал 2:1