Live
6
Ўзбек

Моуринио: «Сен ақллисан, мен эса аҳмоқ эмасман!»

Футбол
24 октябр, 06:09
    6
Мадридликлар устози журналист томонидан ўйиннинг тактик жиҳатлари тўғрисидаги саволларига жавоб беришдан бош тортди.
Моуринио: «Сен ақллисан, мен эса аҳмоқ эмасман!»
Фото: Gettyimages
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио журналистнинг бўлажак баҳс олдидан тактик масалалар борасидаги саволларига жавоб беришни истамади. Ла Лиганинг 10-тури доирасида «қаймоқранглилар» сафарда «Барселона» билан баҳс олиб боради.

– Сизнинг «эл класико» учун режаларингиз қандай?
– Сенга жавоб бермайман… яхшиси бошқа саволга ўтайлик. Режалар, ким ўйнаши, тизим ҳақидаги саволларга жавоб бермайман…

– [Ўша журналист яна савол беради] Кучсиз нуқтаси [«Барселона»нинг] — бу ҳимоя, шу сабабли сиз кўпроқ ҳужум қиласизми?
– Сен ақллисан, аммо мен аҳмоқ эмасман (кулади)! — дея Моуринио сўзларидан иқтибос келтиради AS.

Ла Лига 9-туридан кейин Ханс-Дитер Флик жамоаси 27 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Жозе Моуринио шогирдлари эса 21 очко билан учинчи поғонани банд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар