Live
6
Ўзбек

«Барселона» Мартин билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
24 октябр, 05:00
Каталонияликлар 24 ёшли ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди.
«Барселона» Мартин билан шартномани узайтирмоқчи
Foto: Getty Images

«Барселона» раҳбарияти ҳимоячи Жерар Мартин билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, томонлар яқин орада музокараларни бошлайди.

Жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик 24 ёшли марказий ҳимоячининг ўйин савиясини юқори баҳолайди. Шу сабабли каталонияликлар футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришга интилмоқда.

Маълумот учун, Мартиннинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мартин ушбу мавсум Ла Лигада саккизта баҳсда майдонга тушиб, битта сариқ карточка олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар