«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Эл Класико» олдидан «Барселона»нинг юлдуз вингери Ламин Ямални тўхтатиш учун алоҳида режа ишлаб чиқилганми, деган саволга жавоб берди. Унинг сўзларини АS нашри келтирмоқда.
«Уларнинг барча футболчилари яхши. «Реал»да ҳам вазият худди шундай. Ямал ажойиб футболчи ва бундай ўйинчиларни ҳурмат қилиш керак. Аммо ҳурмат қилиш бошқа, ўз фалсафангдан воз кечиб, режа ва ўйин тузилмасини ўзгартириш эса бошқа масала.
Биз Ямал учун ҳам, бошқа юқори савияли футболчилар учун ҳам режаларимизни ўзгартирмаймиз», — деди Моуринио.
Маълумот учун, «Барселона» ва «Реал» Испания чемпионатининг 10-турида ўзаро баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, «Эл Класико» 25 октябр, якшанба куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.