Live
5
Ўзбек

«Арсенал» яна Винисиус трансферига қайтди

Футбол
24 октябр, 05:14
Лондон клуби бразилиялик вингерга қизиқишда давом этмоқда.
«Арсенал» яна Винисиус трансферига қайтди
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Арсенал» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси бразилиялик вингери Винисиус Жуниорга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «Арсенал» Винисиуснинг «Реал»даги ҳолатини аниқлаш учун вакилларини юбормоқчи. «Тўпчилар» устози Микел Артета бразилияликнинг «Эмирейтс»га кўчиб ўтиш вариантига муносабати қизиқ. Агарда жавоб ижобий бўлса, инглиз гранди ушбу трансферга жиддий равишда киришади.

Маълумот учун, янги мавсумда Винисиус барча мусобақаларни инобатга олганда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.

Эслатиб ўтамиз, 7 ўйинда 18 очко жамғарган «Арсенал» АПЛ мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Реал» эса 9-турдан кейин 21 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар