«Реал» академиясида тўп тепаётган Энцо Алвес тез орада клубнинг асосий жамоаси сафида илк учрашувини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг Diario AS нашри хабар берди.
У бразилиялик собиқ ҳимоячи Марселонинг ўғли ҳисобланади. Маълум қилинишича, ёш ҳужумчи академия миқёсида юқори натижалар кўрсатмоқда. У Мадрид клубининг «Ла Фабрика» академиясида турли ёш тоифаларидаги жамоалар сафида 150 дан ортиқ гол урган.
Клуб раҳбарияти ва Жозе Моуринио бошчилигидаги асосий жамоа мураббийлар штаби Энцо Алвесдан умид қилмоқда. Қайд этилишича, футболчи асосий жамоа машғулотларига тобора яқинлашмоқда ва шу мавсумнинг ўзида катталар футболида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марсело 2007 йилдан 2022 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган. У мадридликлар сафида 25 та совринни қўлга киритган, жумладан, беш марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.
Аввалроқ Марселонинг ўғли «Реал» билан илк профессионал шартномасини имзолагани маълум қилинганди.