Live
4
Ўзбек

Клопп: «Фақат шунинг учун авваллари «Реал»га қарши ўйинларда «Барселона»га мухлислик қилардим»

Футбол
24 октябр, 03:50
    28
Германия миллий жамоаси устози бўлажак «эл класико» ҳақида гапириб ўтди.
Клопп: «Фақат шунинг учун авваллари «Реал»га қарши ўйинларда «Барселона»га мухлислик қилардим»
Фото: Gettyimages
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп олдинда кутиб турган «Барселона» ва «Реал» тўқнашуви, «эл класико» ҳақида гапириб ўтди.

«Албатта, мен «Барселона» ва «Реал» қарама-қаршилигини томоша қиламан. Бу ўйинни ҳаётимнинг барча даврларида кузатиб келганман.


Авваллари менга кўпроқ «Барселона» ёқарди. Пепе ва «Реал»нинг бошқа ҳимоячилари йўлидан чиққан нарсани бузиб ўтиб кетиши менга маъқул келмасди. Фақатгина шу сабабли «Барса»га мухлислик қилардим. Ҳозир эса ўйинларни нейтрал томошабин сифатида кузатаман. Бугун мен яхшироқ ўйин кўрсатаётган жамоага мухлислик қиламан. Ва ҳозирги вазиятдан келиб чиқсак, бу «Барселона» клуби», - деди Клопп DAZN нашрига интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» - «Реал» ўйини якшанба, 25 октябр тунда (душанбага ўтар кечаси) бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

28 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар