Live
2
Ўзбек

Моуринио класикода «Барса»ни йирик ҳисобда мағлуб этишни мақсад қилган

Футбол
24 октябр, 02:45
    71
Жозе асосий рақибига қарши баҳсда муваффақият қозонишга тўлиқ эътибор қаратган.
Моуринио класикода «Барса»ни йирик ҳисобда мағлуб этишни мақсад қилган
Фото: Getty Images
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Камп Ноу»да «Барселона» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишни мақсад қилган. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, португалиялик мутахассис айни пайтда Испания чемпионатидаги асосий рақибига қарши баҳсда муваффақият қозонишга тўлиқ эътибор қаратган. Бунгача ОАВда Моуринио «Барселона»дан мағлубиятга учраса, ўз лавозимидан айрилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш лозим, каталонияликлар Ла Лиганинг дастлабки 9 та туридан кейин ҳали бирор марта очко йўқотмаган ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса 3-ўринда бормоқда ва «Барселона»дан 6 очкога ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак класико Ла Лиганинг 10-тури доирасида бўлиб ўтади. Учрашув 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

71 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар