«Барселона» яримҳимоячиси Гави Испания чемпионатининг 9-тури доирасида «Реал»га қарши кечадиган «Эл Класико»дан кутаётганлари ҳақида гапирди.
«Бу ҳаёт-мамот масаласи, чунки Ла Лигада жуда муҳим очколарни қўлга киритишимиз мумкин. Чемпионлар Лигасида, эҳтимол, ҳали бу даражада кескин вазият бўлмагандир, гарчи у ердаги иккала баҳс ҳам муҳим бўлса-да. Бу — «Эл Класико», футболдаги энг ажойиб воқеалардан бири.
Бизни қийин баҳс кутмоқда. Менимча, ҳар икки жамоа майдонда нима қилиши кераклигини яхши билади. Нима бўлишидан қатъи назар, дастлабки дақиқадан охиригача 90 дақиқа давомида бор кучимизни беришимиз керак», — дея Гавининг сўзларини RMC Sport келтирмоқда.
Маълумот учун, «Эл Класико» «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Реал» баҳси 25 октябр куни Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.