Live
29
Ўзбек

«Реал» — ажойиб футболчилар ва мураббийга эга буюк клуб» — Флик

Футбол
24 октябр, 08:30
«Барселона» бош мураббийи «Эл Класико» олдидан рақибнинг ҳужум чизиғини алоҳида эътироф этди.
«Реал» — ажойиб футболчилар ва мураббийга эга буюк клуб» — Флик
Foto: Getty Images
25.10.2026, 16:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик «Реал»га қарши «Эл Класико» олдидан рақиб жамоа ҳақида фикр билдирди.

«Мен ўзига жуда ишонган жамоани кўришни кутяпман. Ахир, гап ажойиб футболчилар ва зўр мураббийга эга буюк клуб ҳақида кетмоқда. Рақибни айнан шундай баҳолайман.

Уларнинг таркибида, айниқса, ҳужум чизиғида жуда кўп маҳоратли футболчилар бор. Сўнгги баҳсларда улар ўзларини яхши кўрсатишди. «Эл Класико» — алоҳида аҳамиятга эга баҳс. Менимча, бу футболдаги энг яхши ўйин. Бутун дунё уни кузатади. Уч очко учун курашилади, аммо бу оддий уч очколик баҳсдан анча каттароқ воқеа.

Бундай воқеанинг бир қисми бўлиш жуда ёқимли. Жамоамдаги барча футболчилар қандай ўйнашни истаётганимизни билади. Биз тайёрмиз ва ўзимизга ишонамиз», — деди Флик.

Маълумот учун, «Эл Класико» Испания футболидаги энг катта рақобатлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Реал» баҳси 25 октябр куни Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар