Каталониянинг «Барселона» жамоаси англиялик вингери Энтони Гордон Мадриднинг «Реал» клуби билан дебют «эл класико»си олдидан ижтимоий тармоқларнинг замонавий жамиятга ва профессионал футболчилар руҳиятига таъсирини танқид қилди.
«Ижтимоий тармоқлар пайдо бўлганидан бери — тахминан 2010 йилдан бери — атрофимиздаги дунё тобора ёмонлашиб бораётганига аминман. Одамлар умуман аҳамияти бўлмаган нарсаларга ҳаддан ташқари кўп эътибор бера бошладилар.
Ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган ягона нарса — бу уйингда, яқинларинг ёнида нималар содир бўлаётганидир.
Ҳа, тан оламан, мен ҳам баъзан вақтимни смартфондаги «лента»ни ўйламасдан варақлаш билан ўтказаман. Аммо шундай қилганимда ўзимни айбдор ҳис қиламан ва янада бахтсизроқ бўламан.
Ижтимоий тармоқлар футболчиларнинг ўз ўйинларига бераётган баҳосини ўзгартирди. Ҳозир кўпчилик футболчилар бошқаларнинг фикрига ҳаддан ташқари ёпишиб қолишган. Бутун эътибор фақат гол урадиган ёки голли узатма берадиганларга қаратилади, гарчи тўғри жамоавий қарор ҳар доим шахсий статистика ёки интернетдаги мақтовлардан устун туриши керак бўлса-да», — дея Гордон сўзларидан иқтибос келтиради Испаниянинг Sport.es нашри.