ОФК Чемпионлар Лигаси Элитаси мусобақасининг 3-тури доирасидаги «Нефтчи» — «Ал Иттиҳод» баҳси учун расмийлар таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда «Нефтчи» клуби матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув бош ҳаками этиб иорданиялик Адҳам Муҳаммад Тумаҳ Махадме тайинланди. Унга ватандошлари Муҳаммад Мустафа Ҳасан Алкалаф ва Аҳмад Муаннес Нади Алроалле ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Муҳаммад Муфид Носир Ғабойин бажаради.
VAR ҳаками сифатида қатарлик Хамис Муҳаммад С. А. ал-Марри, унинг ёрдамчиси сифатида эса Жума Муҳаммад К. Ҳ. ал-Буршаид ишлайди. Ўзбекистон вакили Шерали Джаналиев VAR ахборот хизмати ходими сифатида фаолият олиб боради.
Маълумот учун, учрашув комиссари этиб қатарлик Рашид Маҳбуб Хон Б ал-Досари, ҳакамлар инспектори сифатида эса эронлик Эсмаеил Сафири тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» ва «Ал Иттиҳод» ўртасидаги баҳс 26 октябр куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида соат 18:45 да бошланади.