Live
17
Ўзбек

«Ризеспор» устози Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Футбол
24 октябр, 08:35
Ўзбекистонлик ҳимоячи қарийб бир ойдан буён жамоа билан машғулотларда қатнашмоқда.
«Ризеспор» устози Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди
Foto: Getty Images

«Ризеспор» бош мураббийи Режеп Учар жароҳатидан тикланаётган Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг майдонга қайтиш муддатига ойдинлик киритди.

«Алиқулов узоқ вақтдан бери жароҳат сабаб майдондан ташқарида қолмоқда. У хочсимон боғламларидан операция қилинган эди. Қарийб бир ойдан буён жамоа билан бирга машғулотларда қатнашяпти ва бугун ҳам умумий гуруҳ билан шуғулланади. Бироқ ҳозирча ўйинларда қатнашишга тайёр эмас. Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, унинг тўлиқ тикланиши учун яна бироз вақт керак», — деди Учар.

Маълумот учун, Алиқулов хочсимон боғламларидаги жароҳат сабаб узоқ вақт давомида майдонга туша олмаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик ҳимоячининг умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ризеспор Ризеспор
Бугунги янгиликлар