Live
26
Ўзбек

Диаш: «Рақиб икки бор ҳужумга ўтиб, 2 та гол уриб кетди»

Футбол
24 октябр, 10:36
«Шаҳарликлар» сардори АПЛ 8-тури доирасидаги омадсизликка изоҳ берди.
Диаш: «Рақиб икки бор ҳужумга ўтиб, 2 та гол уриб кетди»
Фото: Gettyimages

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби сардори Рубен Диаш жамоасининг сафарда «Астон Вилла»га ютқазиб қўйганига изоҳ бериб ўтди.

«Алам қилмоқда, сабаби биз жуда кўп курашдик. Биринчи бўлимнинг 10-15 дақиқасида ўйинга киришиб олиш учун бизга вақт керак бўлди. Улар майдондаги жойлашувини ўзгартирди ва бунга мослашиш учун вақт кетди. Шунда ҳам биз курашдик, вазиятлар яратдик, рақиб эса икки бор ҳужумга ўтиб, 2 та гол уриб кетди. Жуда ҳам самарали. Устида ишлашимиз кераку бўлган нарсалар бор, биз яхшироқ ўйин кўрсатишимиз зарур», - деди Диаш.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 8-тури доираси ўтказилган баҳс бирмингҳемликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Шаҳарликлар» учун эса бу мавсумдаги илк мағлубият сифатида қайд этилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар