Live
3
Ўзбек

Артета Салибанинг жароҳатдан кейин сафга қайтиши ҳақида

Футбол
25 октябр, 01:09
Лондонликлар устози ноябр-декабр ойларида сафга қайтиши кутилаётган франциялик марказий ҳимоячини тилга олди.
Артета Салибанинг жароҳатдан кейин сафга қайтиши ҳақида
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета жамоанинг жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттираётган франциялик ҳимоячиси Вилям Салиба ҳақида гапирди.

Франция миллий жамоаси аъзосининг сафга қайтиши ноябр-декабр ойларида амалга ошади, деб тахмин қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Салиба янги мавсумда ҳали бирорта ўйинда иштирок этгани йўқ. Ҳозирда «тўпчилар» ҳимояси марказида Габриэл ва Эзри Конса жуфтлиги ҳаракат қилмоқда. Айнан шу икки футболчи «Эвертон»га қарши баҳсда (2:0) 1 тадан гол уришга муваффақ бўлди.

«Салиба ҳали тикланиб улгургани йўқ, биз унинг қайтишини интиқлик билан кутяпмиз, чунки нималарга қодирлигини яхши биламиз. Ҳимоячилар борасида омадимиз чопган ва майдонга Москера тушса, у ҳам ишончли ўйин кўрсата олади. Бу йигитларнинг барчаси – ўзгача. Уларнинг машғулотларга муносабати, ривожланишга бўлган иштиёқи, ўзаро бир-бирини тушуниши, ғамхўрлик қилиши. Жамоамизнинг чиройи ҳам аслида шунда», – дея Артета сўзларидан иқтибос келтиради журналист Коннор Хамм.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 27 октябр куни Лига Кубоги доирасида «Флитвуд»га қарши майдонга тушади.

Бугунги янгиликлар