«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Майкл Кэррик жамоатчиликни вазиятни тўлиқ тушунмай, турли гаплар гапирмасликка чақирди.
«Бизни «югурмаяпти» дейишдан аввал ўйлаб кўришни, бундай фикр билдиришда эҳтиёт бўлишни маслаҳат бераман. Ҳамма бирданига прессинг ҳақида гапириб қолди, аммо бу футболнинг кичик бир қисми холос. Бу тушунчани турлича талқин қилиш мумкин. Аслида прессинг нима дегани? Сиз уни қандай мақсадда қўлламоқчисиз? Бунга ўзи қодирмисиз? Бу бошқа зоналарни бўш қолишига сабаб бўлмаяптими? «Прессинг» сўзини ҳозир кўпинча ноўрин ишлатишмоқда. Прессинг – бу ғалаба учун мажбурий фактор эмас. Баъзида бу ўринли, аммо баъзан эса – йўқ. Ҳозир бу сўзни ишлатиш модага айланган», – дея Кэррик сўзларидан иқтибос келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 октябр куни «қизил иблислар» «Борнмут»га қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да старт олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади