Тажрибали мутахассис Ҳарри Реднаппнинг фикрига кўра, Фрэнк Лэмпард яқин келажакда Англия миллий жамоаси бошқарувини қабул қилиб олиши «Челси» собиқ футболчисининг мураббийликдаги тажрибаси ва фаолияти давомида кўрсатаётган юқори даражасини инобатга олса, бу чиндан амалга ошиши мумкин. Жумладан, 79 ёшли Реднапп Англия миллий жамоасини маҳаллий мураббий бошқариши керак, деб ҳисоблайди.
«У Англия миллий жаомаси сафида қарийб 100 та ўйин ўтказган ва жаҳон чемпионати ҳамда Европа чемпионатида иштирок этиш нималагини яхши билади. Асл муаммо кўплаб инглиз мураббийларига ўз салоҳиятини кўрсатиш учун имкон берилмаслигида, уларга «катта олтилик» жамоаси бошқарувини ишониб топширишмайди», - дея Реднапп сўзаридан иқтибос келтиради derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Лэмпард АПЛ дебютанти «Ковентри» жамоасини бошқариб бормоқда.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади