«Орландо Сити» ҳужумчиси Антуан Гризманн МЛС доирасида «Ню-Йорк Сити»га қарши кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган баҳсда гол урди.
35 ёшли франциялик футболчи кетма-кет тўртинчи ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу давр мобайнида у 5 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Гризманнинг гол ёки голли узатма билан якунланган серияси эса кетма-кет 11 та баҳсга етди. Бу вақт оралиғида у 12 та гол уриб, 5 та голли узатма берди.
Маълумот учун, «Атлетико» ва «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси МЛСнинг ушбу мавсумида 15 та ўйинда 13 та гол ва 6 та голли узатма қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн 2026 йилда «Орландо Сити» сафида тўп тепмоқда.