«Челси» клубининг 36 ёшли яримҳимоячиси Жордан Ҳендерсон Англия миллий жамоаси сафига қайтишга умид билдирди. Футболчи сўнгги FIFA кунларида инглизлар сафида майдонга тушмаганди.
«Менда Англия миллий жамоасида ўйнаш истаги доимо бўлади. Ҳамон энг юқори савияда ўйнай олишимга ишонаман. Аммо бунинг учун «Челси»даги вазифамни бажаришим, яхши натижалар кўрсатишим керак. Кейин эса вазият қандай кечишини кўрамиз.
Англия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиш мен учун ҳамиша катта шараф ва жуда муҳим воқеа бўлиб қолади. Агар жамоага фойда келтира олишимни ҳис қилсам, албатта, миллий жамоа ўйинларида иштирок этишни хоҳлайман.
Ҳозирча футбол ўйнаётган ва ўзимни яхши ҳис қилаётган эканман, миллий жамоага чақирилиш имкониятига эга бўлишни доимо истайман. Албатта, бу бош мураббийга, унинг таркиб ва бошқа масалалар бўйича қабул қиладиган қарорларига боғлиқ. Менинг вазифам — яхши ўйин кўрсатишда давом этиш ва вазиятни қандай бўлса, шундай қабул қилиш», — дея Ҳендерсоннинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.
«Ҳамон юқори савияда ўйнай олишимга ишонаман» — Ҳендерсон Англия сафига қайтмоқчи
Футбол
19 октябр, 09:40
3
«Челси» яримҳимоячиси миллий жамоадан чақирув олишга умид қилмоқда.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади