Дарвозабон Эмилиано Мартинес жағи синган ҳолда шифохонага ётқизилганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда илк бор алоқага чиқди. Аргентиналик футболчи мухлисларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтганини маълум қилди.
«Хабарларингиз учун барчангизга раҳмат. Операция яхши ўтди. Энг муҳими, биз ғалаба қозониб, дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиз йўқ. Бир неча ҳафтадан сўнг, сафга қайтаман», - деб ёзди Мартинес ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Дарвозабон Англия Премер-лигасининг 7-турида «Эвертон»га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олди. Иккинчи бўлимда жарима зарбасидан кейин у рақиб марказий ҳимоячиси Жарред Брентуэйт билан тўқнашиб, майдонга йиқилди. Шифокорлар тахминан 10 дақиқа давомида дарвозабонга биринчи ёрдам кўрсатишди, шундан сўнг уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади