Швециялик марказий ҳужумчиси Виктор Гокереш Лондоннинг «Арсенал» клубини тарк этиши мумкин. Бу январ ойидаги трансфер ойнаси вақтида содир бўлиши эҳтимолга яқин. Скандинавиялик футболчини ушбу мавсумдаги ўйин амалиётининг камлиги қониқтирмаяпти.
Teamtalk журналистлари хабар беришича, ҳужумчи фаолиятини давом эттириш вариантлари орасида Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам тилга олинган. Унга шунингдек, Англия Премер-лигаси клублари томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг янги мавсумида 28 ёшли ҳужумчи учта учрашувни голсиз ўтказди.
Маълумот учун, Викторнинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2030 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt портали унинг актуал қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.