«Челси» ўзининг расмий сайтида «Эвертон»га қарши учрашувда (0:2) жароҳат олган дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг соғлиғи ҳақида маълумот берди. Аргентиналик дарвозабон мерсисайдликлар ҳимоячиси Жаррад Брэнтуэйт билан тўқнашувдан сўнг замбилда майдондан олиб чиқилганди.
«Дарвозабон Эмилиано Мартинес жағ суяги синганидан кейин муваффақиятли операция қилинди. Мартинес шанба куни «Хилл Дикинсон» стадионида «Эвертон» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувнинг иккинчи бўлими ўрталарида юз берган тўқнашув натижасида жароҳат олди.
Футболчи қўшимча текширувлар учун шифохонага олиб борилди. Текширувлар жарроҳлик амалиётини талаб қиладиган жағ суяги синишини тасдиқлади.
«Челси»нинг барча аъзолари Эмига тезроқ соғайиб кетишини тилайди ва тикланиш жараёнида уни қўллаб-қувватлайди», — дейилади клуб баёнотида.
Аввалроқ Мартинеснинг ўзи ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали операция муваффақиятли ўтганини маълум қилганди. Маълумот ўрнида, «кўклар» айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 13 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди.