Майкл Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўпаймоқда. Indykaila News маълумотига кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти унинг ўрнига муносиб номзод топилганидан кейингина мураббий билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Манбанинг хабар беришича, Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни тарк этган тақдирда, «Борнмут» ва «Фулҳэм» клублари уни ўз жамоасида бош мураббий сифатида кўришни истамоқда. Ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Кэррик бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» бугун, 18 октябр куни сафарда «Лидс»га қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.