Бугун
45
Ўзбек

«Ғалабадан жуда хурсандмиз» — Бернарду Силва «Реал» сафидаги илк голи ҳақида

Футбол
22 октябр, 07:30
Мадридликлар футболчиси «Лейпциг» устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоанинг ўйини ва мақсадлари ҳақида гапирди.
«Ғалабадан жуда хурсандмиз» — Бернарду Силва «Реал» сафидаги илк голи ҳақида
Foto: Getty Images
21.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 4 : 1 Лейпциг Лейпциг

«Реал» яримҳимоячиси Бернарду Силва Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Лейпциг» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди. Португалиялик футболчи клуб сафидаги илк голини урганидан хурсанд эканини таъкидлади. Унинг сўзларини УEФА расмий сайти келтирди.

«Ғалабадан жуда хурсандмиз, айниқса, клуб сафидаги илк голимни урганимдан бахтиёрман. Иккинчи бўлимда анча самарали ўйнадик ва баҳсни яхшироқ назорат қилдик. Биринчи бўлимда эса баъзан Тибо Куртуани етарлича ҳимоясиз қолдирдик.

Энди мумкин бўлган тўққиз очкодан тўққизтасини қўлга киритдик. Жамоа ўсишда давом этмоқда ва ўзига бўлган ишончни оширяпти. Мавсумнинг сўнгги уч ойида совринлар учун курашишимиз учун ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишда давом этишимиз керак. Бундай клубда ҳар бир футболчидан айнан шу талаб қилинади», — деди Силва.

Маълумот учун, «Реал» «Лейпциг»га қарши баҳсда биринчи бўлимнинг 44-дақиқасида Бернарду Силва томонидан киритилган гол эвазига ҳисобни очди. Кейинчалик Арда Гулер ва Килиан Мбаппе ҳам гол урди.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг дастлабки учта турида учта ғалабага эришиб, тўққиз очко жамғарди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Лейпциг Лейпциг
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар