Бугун
184
Ўзбек

«ПСЖ» Сафонов билан янги шартнома борасида музокараларга киришди

Футбол
24 октябр, 04:38
Париж клубида россиялик дарвозабоннинг жамоадаги келажагига ишонишмоқда.
«ПСЖ» Сафонов билан янги шартнома борасида музокараларга киришди
Фото: Gettyimages

Франциянинг «ПСЖ» клуби дарвозабон Матвей Сафонов билан шартнома муддатини узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Париж клуби россиялик дарвозабоннинг жамоадаги келажагига ишонмоқда. Бу ҳақда Франциянинг Foot01 спорт янгиликлари онлайн нашри хабар берди.

Манбага кўра, «ПСЖ» 27 ёшли голкипер билан меҳнат шартномасини 2030 йилгача узайтирмоқчи. Маълумот учун, Сафоновнинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Матвей Сафонов 2024 йилнинг ёзида «Краснодар»дан «ПСЖ»га ўтган эди. Бу даврда дарвозабон барча мусобақаларни инобатга олганда 56 та ўйинда майдонга тушиб, улардан 20 тасида «нол»га ўйнади. Париж клуби сафида россиялик кипер икки марта Чемпионлар лигаси ва Лига 1да ғолиб чиқди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар