UFCнинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Жон Жонс Илия Топурияни промоушен тарихидаги энг буюк жангчи мақоми учун асосий даъвогар деб ҳисоблаганини айтди.
«Бошқа жангчилар рекордларимни янгилаб, UFC тарихидаги янги энг буюк жангчилар деб тан олинишини қанчалик истамай, бу мақомни бошқаларга беришни хоҳламайдиган томоним ҳам бор. Бу фарзандларим фаровонлиги ва оилам шаъни билан боғлиқ.
Ростини айтсам, Топурияни мендан ҳам буюкроқ жангчи бўлиши мумкин деб ўйлагандим. Лекин унинг бошига нима тушганини кўрдик», — деди Жонс.
Маълумот ўрнида, Топурия сўнгги жангини 2026 йил июн ойида ўтказган. У Оқ уйдаги UFC турнирида Жастин Гейжига техник нокаут билан мағлуб бўлганди.