Live
15
Ўзбек

Неймар фаолиятини якунлагач, бир йил ҳеч нарса қилмасликни режалаштирмоқда

Футбол
24 октябр, 06:49
«Сантос» ҳужумчиси бошқаларнинг ўйинларини томоша қилиш унга ёқмаслигини айтди.
Неймар фаолиятини якунлагач, бир йил ҳеч нарса қилмасликни режалаштирмоқда
Foto: Getty Images

«Сантос» футболчиси Неймар профессионал фаолиятини якунлаганидан кейинги режалари ҳақида гапирди. Бразилиялик футболчи футболдан кетгач, камида бир йил дам олиб, ҳеч нарса билан шуғулланмасликни исташини билдирди.

«Фаолиятимни якунлаганимдан кейин бир йил давомида умуман ҳеч нарса қилмайман. Шунчаки вақтимни бекорга ўтказаман. Футбол ўйнагим келса, ўйнайман. Ҳеч нарса қилгим келмаса, ҳеч нарса қилмайман.

Мен футболни жуда яхши кўраман, лекин айнан уни ўйнашни. Диванга ўтириб, телевизорни ёқиш ва ўйин томоша қилишни ёқтирмайман. «Барселона» ва «ПСЖ»да жамоадошларим эрталаб соат 11 дан кечки 6 гача футбол томоша қилишганида, бу мени жаҳлини чиқарарди», — деди Неймар.

Маълумот учун, Неймар фаолияти давомида «Барселона» ва «ПСЖ» сафида ҳам тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи ҳозирда «Сантос» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Бугунги янгиликлар