«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер Германия чемпионати 7-туридан ўрин олган «Фрайбург»га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Мюнхен клубининг расмий сайти хабар берди.
Футболчи соғлиғи билан боғлиқ муаммо — оёқ пайининг сурункали тендинити сабабли бўлажак учрашувни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, «Бавария» ва «Фрайбург» ўртасидаги баҳс 25 октябр куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:30 да бошланади.
Айни пайтда «Бавария» Германия чемпионати турнир жадвалида 14 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Аввалроқ жамоа бош мураббийи Венсан Компани ҳам соғлиғидаги муаммолар сабаб «Фрайбург» билан беллашувда жамоасига ёрдам бера олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.