Live
10
Ўзбек

Фриц Лион мезбонлигида ўтаётган мусобақадаги томошабинлар ҳақида: «Ақл бовар қилмайдиган мухлислик»

Теннис
24 октябр, 12:39
Америкалик теннисчи, дунёнинг 14-ракеткаси Франция пойтахтида ўтаётган мусобақа мухлислари ҳақида гапириб ўтди.
Фриц Лион мезбонлигида ўтаётган мусобақадаги томошабинлар ҳақида: «Ақл бовар қилмайдиган мухлислик»
Фото: Gettyimages

Яккалик баҳсларида 11 та ATP турнирлари ғолиби, дунёнинг 14-ракеткаси, америкалик теннисчи Тейлор Фриц Франциянинг Лион шаҳрида ўтказилган ATP-250 мусобақасида томошабинлар уни ҳафта давомида қўллаб-қувватлаганини айтди.

«Бу ерда, Лионда теннис томоша қилиш — бу... ҳа, бугун кечқурун катта аренада тўла стадионни, томошабинларни кўриш ҳайратланарли. Бу ажойиб. Бу ерга биринчи марта келганимда, «Бу ҳақиқатан ҳам ATP-250 турнири учун катта стадион», деб ўйладим. Бу жуда ажойиб — мухлислар ўйинларга келишни яхши кўришади, улар стадионни тўлдиришди. Бу чиндан ҳам ажойиб эди.

Сиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдингизми?
Ҳа, бутун ҳафта. Бутун ҳафта давомида томошабинлар ҳайратланарли даражада кўп бўлди» - деди Фриц TennisTV эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Фриц ҳамюрти Томми Полни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, Лиондаги турнир финалига йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда Тейлор Фрицга Флавио Коболли — Лоренсо Музетти жуфтлиги ғолиби рўбарў келади.

Бугунги янгиликлар