Live
10
Ўзбек

Бублик ўйинни давом эттира олмади — Медведев Қозоғистондаги мусобақа финалига йўл олди

Теннис
24 октябр, 12:21
US Open-2021 чемпиони, россиялик теннисчи Олма-отада ўтказилаётган ATP-250 мусобақа финалига йўл олди.
Бублик ўйинни давом эттира олмади — Медведев Қозоғистондаги мусобақа финалига йўл олди
Фото: Gettyimages

US Open-2021 чемпиони, дунёнинг бешинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Даниил Медведев Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган ATP-250 тоифасидаги турнир 1/2 финал ўйинида рақиби қозоғистонлик Александр Бублик биринчи сетдаy кейин учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилгач, финалга йўл олди.

21 дақиқа давом этган беллашув давомида Медведев тўққизта эйс амалга оширди ва битта қўш хатога йўл қўйди, шунингдек, иккита брейк-пойнтнинг биттасидан унумли фойдаланди. Александр Бублик учта эйс амалга оширди, бирорта ҳам қўш хатога йўл қўймади ва ўйин давомида бирорта ҳам брейк-пойнтга эга бўлмади.

Медведев Олмаотадаги турнирда ғалаба қозониш учун ҳал қилувчи баҳсда грузиялик Николоз Басилашвили билан куч синашади.

Бугунги янгиликлар